23:20 / 01.03.2020
3 070

Вазир: «Толибон» вакиллари Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини ваъда қилишди»

Вазир: «Толибон» вакиллари Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини ваъда қилишди»
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати ўртасида узоқ кутилган, афғон халқига умумиллий ярашиш келтириши мумкин бўлган тинчлик битими имзоланди.
Қатардаги тадбир иштирокчилари Афғонистондаги тинчлик жараёнида Ўзбекистоннинг роли қай даражада бўлгани ҳақида сўзлаб беришди.
Абдулазиз Комилов: «Толибон» вакиллари Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини ваъда қилишди»

Абдулазиз Комилов: «Толибон» вакиллари Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини ваъда қилишди» ➥ Батафсил: https://kun.uz/58712857

Опубликовано Kun.uz Воскресенье, 1 марта 2020 г.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси мухбирига ўз фикрларини сўзлаб берди.

— АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги муҳим битим имзоланишини кузатдик. Ҳар икки томон тўхталган асосий шартлар ўт очишни тўхтатиш, зўравонликни тўхтатиш ва Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш. Бу йўл сўнгги қирқ йил ичида илк бор очилмоқда.

Айтиш мумкинки, президент Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган Тошкент конференциясидан сўнг ўтган икки йил ичида жуда кўп ишлар қилинди. Боз устига, Ўзбекистон томонидан бу ишлар мураккаб шароитларда амалга оширилди. Биринчидан, йирик давлатларнинг Ўзбекистон бундай муаммоларни ҳал эта олишига тўлиқ ишончи йўқ эди, иккинчидан, жуда кўп баҳс ва мунозаралар бўлди. Лекин, президентимизнинг қатъияти ва прагматизми, вазиятни ҳаққоний баҳолай олиши билан биз катта муваффақиятларга эришдик.

Амалда сўнгги икки йил ичида Тошкентдан Доҳагача — Афғонистонда қирқ йиллик уруш даврида босилмаган — улкан йўлни босиб ўтдик. Биринчидан, Ўзбекистон атрофида хотиржамлик ва хавфсизлик камари шаклланмоқда. Афғонистон йўналишида президентимиз томонидан қўлланаётган барча саъй-ҳаракатларнинг муайян натижаларидан бири республикамизнинг хавфсизлиги мустаҳкамланиши бўлмоқда.

Мен битта мисол келтираман: бу бизнинг Доҳада «Толибон» ҳаракати раҳбарияти билан учрашувимиз. Бу ҳаракат раҳбариятининг вакиллари бизга Афғонистон ҳудудида республикамиз хавфсизлигига бирор-бир таҳдид вужудга келишига улар томонидан ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини ваъда қилишди. Мен буни айтаётганимга сабаб, «Толибон» ҳаракати эртага Ўрта Осиёга, жумладан Ўзбекистон томон ҳаракат қила бошлаши, вазият яна портлаши ҳақида айрим «шарҳлар» ва тахминлар ҳануз янграмоқда. Ўйлашимча, бундай «шарҳловчилар» ва кузатувчилар керакли хулосаларни чиқариб олишлари керак.

Иккинчидан, бизнинг олдимизда маҳсулотларимиз экспорти, савдо-сотиқ, жанубий давлатлар билан коммуникацияларни ривожлантириш бўйича улкан имокниятлар очилмоқда. Бу — Покистон, Эрон, Ҳиндистон каби давлатлар ва Афғонистоннинг ўзидан иборат улкан бозордир, — деди А.Комилов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир: «Толибон» вакиллари Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигини ваъда қилишди»