13:00 / 02.03.2020
2 655

ДХХ 18 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди

ДХХ 18 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида йўловчи автомашинада ҳаракатланаётган 56 ёшли К.Назаровнинг қўл сумкасидан 7 кг 190 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси топилди.

“Опий” моддасини тожикистонлик “Рашид” исмли наркокуръер айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига олиб ўтиб, К.Назаровга етказиб берган. Таъкидлаш лозимки, К.Назаров 2009 йил гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, лекин хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида 35 ёшли Н.Мусаевга тегишли спорт сумкасида 5 кг 538 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Н.Мусаевга ушбу «гашиш» моддасини қирғизистонлик «Мирзохид» исмли шахс етказиб берган. Афсуски, Н.Мусаев гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун 2013 йилда судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир натижасида 2016 йил гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани судланган 34 ёшли Д.Аҳмедов шериги 23 ёшли С.Эргашев билан 4 кг 648 гр “гашиш” моддасини олиб кетаётган вақтида ушланди.

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида 2005 йил гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган 44 ёшли Ж.Қурбонов 741 гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтида ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 7 кг. 931 гр. “опий” ва 10 кг. 186 гр. “гашиш” моддалари мусодара қилинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ 18 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди