Ўзбекистон президентининг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ,
- 2020 йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий этган ҳолда, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 60 фоизга етказилади;
- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилади, шунингдек, олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади;
- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади;
- 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида умумтаълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича, шу жумладан электрон синф журнали, ўқувчилар кундаликларини рақамлаштириш ва электрон материаллар кутубхонасини ўз ичига олган тажриба тариқасида ахборот тизимларини қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда жорий этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилишини таъминлайди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда

2020/2021 ўқув йилида ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади

Талабаларга ўқиш учун тўловни йилига тўрт маротаба амалга ошириш имкони тақдим этилди

Олий таълимда мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баробар қисқартирилади

ОТМларда давлат грантлари 2 баробар оширилади, қизлар учун эса алоҳида грантлар ажратилади

Энди коллежда кимлар ўқийди?