14:34 / 03.03.2020
8 370

Тошкентда ярим яланғоч ҳолатда машина люкидан чиқиб ўйнаган қизлар қидирилмоқда

Тошкентда ярим яланғоч ҳолатда машина люкидан чиқиб ўйнаган қизлар қидирилмоқда
Ижтимоий тармоқларда ярим яланғоч кийинган икки қиз Lacetti русумли автомобил люкидан чиққан ҳолда рақсга тушаётгани акс этилган видео тарқатилди. Маълум қилинишича, ушбу факт 2020 йилнинг 26 февраль кунига ўтар тунда содир бўлган ва шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Аниқланишича, Lacetti русумли автомобиль (давлат рақами 01 J 299 HA) ҳайдовчиси 23 ёшли Жавоҳир Б. Юнусобод тумани Истиқлол кўчасидан ҳаракатланиб борганда икки нафар йўловчиларига хавфли тарзда люкдан чиқишларига йўл қўйган. Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138 моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ баённома тузилди. Эслатиб ўтамиз, «транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Кейинчалик ҳайдовчининг маълум қилишича, у нотаниш қизларни манзилига олиб бориб қўйиш учун йўлдан миндирган. Қоидабузарликнинг бевосита иштирокчилари ҳозирга вақтда аниқланмоқда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддасига мувофиқ чора кўрилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур моддага кўра, «жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».

Шунингдек қайд этиш лозимки, текширув давомида автомобилга амалдаги қонунчилик талабларини четлаб ўтилган ҳолда ўзгартириш киритилгани аниқланди (ўзгартириш киритиш учун ИИВ ЙҲХББ рухсати йўқ). Шу муносабат билан Lacetti Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ жарима майдончасига жойланди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Самарқанд шаҳрида уч эркак яланғоч ҳолатда кўчада сайр қилгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ярим яланғоч ҳолатда машина люкидан чиқиб ўйнаган қизлар қидирилмоқда

Жамият янгиликлари