17:17 / 03.03.2020
2 835

Тошкентда инспектордан қочган ҳайдовчи автоҳалокатга учради

Тошкентда инспектордан қочган ҳайдовчи автоҳалокатга учради
Жорий йилнинг 1 март куни соат 23:30 ларда Тошкент шаҳар ЙПХ инспекторлари Н.Жуманазаров ва А.Алменқуловлар Бунёдкор-Чўлпонота кўчалари устидан ўтган Кўприкда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1.1 йўл чизиғини босиб ҳаракатланиб келган оқ рангли “Спарк” ҳайдовчисини ўрнатилган тартибда тўхтатишган.

“Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси О.М. аввал автомашинасини тўхтатиб, кейин ЙПХ инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмай орқага қараб ҳайдаган. Ҳайдовчи шубҳа уйғотганлиги сабабли ЙПХ инспекторлар қоидабузар ҳайдовчини кузатиб боришган.

Ҳайдовчи “Бунёдкор” кўчасининг қарама-қарши томонига автомашинасининг орқа томони билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

Ушбу ҳолатни кўрган ЙПХ инспекторлари воқеа жойига етиб борганлар ва ЙТҲ юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб қонуний чора кўрилган. “Спарк” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда инспектордан қочган ҳайдовчи автоҳалокатга учради