17:00 / 03.03.2020
4 546

Уйимга ва автомашинам олдига доим фолбиннинг “банд” қилинган тугунини ташлаб кетарди...

Уйимга ва автомашинам олдига доим фолбиннинг “банд” қилинган тугунини ташлаб кетарди...
25 февраль 2020 йил куни Қува тумани Равот қишлоғида яшовчи Х.Мансуровани қўшниси Мухторали уни катта кўчада уятли сўзлар билан сўкиб, қўни-қўшнилари ичида беҳурмат қилади. Мазкур иш судда кўриб чиқилди.

Суддаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқбузар Маматов Мухторали жорий йилнинг 25 февраль куни соат 18:30 ларда қўшниси Ҳикоятхон Мансуровани уйи томонга қараб, плёнкага ўралган, бир неча маротаба тугилган, ичида қум, чигал, кул, туз бўлган нарсани отиб юборади. Бу вақтда эса уй эгаси Мухторалига тўғри қўшни бўлган Ҳикоятхон ариқда кирларини чайқаб ўтириб, унинг ҳаракатини кузатиб туради қўшниси эса уни кўрмай қолади ва унга нима сабабдан банд қилинган тугунни унинг ҳовлисига отганлиги сабабини сўрайди.

Шунда қўшниси Мухторали нима қилишини билмай қолади ва қўшнилари орасида гўёки бошқа нарсани баҳона қилиб, ўзаро жанжаллашиб, уятли сўзлар билан сўкиниб, безорилик қилади.

Судда, Мухторали ҳақиқатдан қўшниси Ҳикоятхоннинг ҳовлисига “банд” қилинган тугунни отганида Ҳикоятхонни ариқ бўйида кир юваётганлигини кўрмаганлигини, ҳақиқатдан ҳам ушбу банд қилинган тугунни қўшнисининг уйига отганлигини, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, нима қилишини билмасдан қўшнисини уятли сўзлар билан сўкиб, беҳурмат қилганлигини айтиб суддан енгиллик беришни сўради.

Жабрланувчи Ҳикоятхон судда унинг ҳовлисига ва автомашиналарига доимий равишда банд қилинган тугунчаларни кимдир ташлаб кетишини у эса индамасдан уни ёқиб ёки супириб юборишини, жорий йилнинг 25 февраль куни кечки пайт ариқда кирларини чайқаб ўтирган вақтида қўшниси Мухторали уйидан чиқиб, атрофга қараб, уни кўрмасдан, қўлидаги банд қилинган тугунни уйи томонга отганлигини, шунда “Мухторали нима қилганингиз бу деб айтганлигини”, қўшниси Мухторали эса ўз ўзидан катта кўчада бақириб, уни уятли сўзлар билан сўкканлигини, маҳалладагилар ҳам унинг бу ҳаракатларидан тинчлиги бузилганлигини ва унинг бу ҳаракатларига ҳайрон бўлганлигини айтиб кўрсатма берди.

Суд, ушбу ҳолатларни келгусида такрорланмаслигини инобатга олиб, ҳуқуқбузарнинг маҳалласида сайёр суд ўтказиб, маҳалла фаоллари иштирокида тегишли тавсиялар берди.

Шу ўринда шуни айтиш лозимки, қонунчиликда фолбинчилик билан шуғулланиш, ўзга шахсларни “иссиқ-совуқ” қилиш учун банд, тугун қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи норма мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Қува туман маъмурий судининг раиси
А.Жумаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уйимга ва автомашинам олдига доим фолбиннинг “банд” қилинган тугунини ташлаб кетарди...