17:53 / 03.03.2020
2 526

Асакада 96 млн. сўмлик электр сарфи яшириб келингани аниқланди

Асакада 96 млн. сўмлик электр сарфи яшириб келингани аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар давомида туман электр тармоқлари корхонаси ходимларининг ҳудудда фаолият олиб бораётган юридик истеъмолчиларнинг энергия сарфи миқдорини кам кўрсатиб келаётганлик ҳолати аниқланди.

Хусусан, Асака туманида жойлашган шифохонада ўрнатилган электр ҳисоблагич 30/5 ток трансформаторлари, 360 коэффициент орқали юқори кучланиш (6кВ) томонга ўрнатилган бўлсада, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ток трансформаторининг коэффициенти “Электрҳисоб” дастуридан сунъий равишда ўзгартирилиб, ҳисоб варақалари сохталаштирилган ва электр энергияси ҳисоби камайтирилган.
Натижада, шифохонанинг амалда сарфланган энергияси 43 млн. 748 минг 420 сўм миқдорида кам ҳисобланган.

Бундан ташқари, 2017 йил декабрь ойидан 2019 йил сентябрь ойига қадар якка тартибдаги тадбиркор Ф.Ғ.га тегишли пахта отиш цехининг ток трансформаторлари коэффициентлари асоссиз камайтириб ҳисобланиб, 53 млн. 54 минг 512 сўмлик электр энергияси нотўғри ҳисоб-китоб қилингани натижасида тадбиркорга тўлаш учун ҳисоб ёзилмаган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 44, 45, 71-бандлари талаблари бузилган.

Ҳозирда давлат манфаатларига жами 96 млн. 802 минг 932 сўм зарар етказилишига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан Бюронинг Асака туман бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асакада 96 млн. сўмлик электр сарфи яшириб келингани аниқланди