20:14 / 03.03.2020
3 612

Ўзбекистонлик 300 дан ортиқ фуқаро янги пирамидага «чув тушди»

Ўзбекистонлик 300 дан ортиқ фуқаро янги пирамидага «чув тушди»
Фото: Xsinergia
Ўзбекистонда Xsinergia электрон пирамидаси фаолияти аниқланди, деб хабар берди UzNews. Нашр таҳририятига 2000 дан 5000 долларгача пулига куйиб қолган бир неча фуқаро мурожаат қилган.
Уларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида Испаниянинг Xsinergia компанияси номидан бир неча шахс фаолият юритади. Улар маҳаллий аҳолининг пулларини олиб, одамларга тикилган пулдан кунлик 0,5—3 фоиз даромад ваъда қилади.

Киритиладиган сармоянинг энг кичик миқдори 100 доллар, энг катта миқдори эса 50 000 долларни ташкил қилади. Пуллар криптовалюта орқали тизимга киритилади.
Сармоядорларнинг сўзларига кўра, пулларининг фоизини бир неча ой мобайнида мунтазам олиб келган. Сўнг 2019 йил сентябрь ойи охирида кутилмаганда пул тўланиши тўхтаб қолади.

Тўловлар тўхтаб қолганини компаниянинг Ўзбекистондаги вакиллари техник носозлик билан изоҳлайди. Инвесторлардан бирининг айтишича, алданган фуқаролар сони 300 дан ошиб кетган.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, Xsinergia молиявий пирамидасини Испания фуқаролари Луис Альберто ва унинг укаси Энрике де Мена 2019 йилнинг бошида ташкил этган.

Улар одамларга қандайдир «арбитраж роботи» шуғулланадиган криптовалюта савдосига пул тикишни таклиф қилган.
Қайд этилишича, таҳририят алданган фуқаролар ҳақида маълумот бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғланган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ариза келиб тушган ҳамда айни пайтда терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу шахслар гуруҳининг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик 300 дан ортиқ фуқаро янги пирамидага «чув тушди»