09:48 / 04.03.2020
4 853

Наманганда 74 ёшли аёлни уриб ўлдирган қотил 20 йилга «кесилди»

Наманганда 74 ёшли аёлни уриб ўлдирган қотил 20 йилга «кесилди»
Скриншот: «Замон» информацион дастури
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида маст ҳолда кафе орқасида ярим тунда 74 ёшли аёл Надежда Кутянани шафқатсизларча уриб ўлдирган Шариф Отабоевга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилган.

Судланувчининг сўзларига кўра, у аёлдан дам олиши учун қаердан фоҳишалар топиши мумкинлиги ҳақида сўраган, аёл унга қўпол жавоб қилиб бориб онанг билан дам ол деб айтган. Оқибатда ғазабланган йигит аёлга ҳужум қилган ва уни кўчада тош, қўлига илинган ҳар қандай буюм билан аёвсиз калтаклаб жабрдийданинг ўлимига сабабчи бўлган.

Скриншот: «Замон» информацион дастури
Вилоят судида Шариф Отабоевнинг аввал яъни, 2018 йилда талончилик жиноятини содир этиб судлангани ва унга нисбатан беш йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ойдинлашди.

Қотилликни содир этган фуқарога Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «Қасддан одам ўлдириш» жиноятни айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни безорилик оқибатида ўта шафқатсизлик билан ўлдириш оқибатида содир этилгани қайд қилиниб 19 йил, аввал беш йил муддатга белгиланган озодликни чеклаш жазосининг муддати тугамагани туфайли айбдорга узил-кесил 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 74 ёшли аёлни уриб ўлдирган қотил 20 йилга «кесилди»