
1) Қуръони каримни ёдлашлик ила боланинг ақлий салоҳиятида ўсишлик ва софлик пайдо бўлади.
2) Бола ва унинг ота-онасига, балки, бутун хонадонига иззат ва виқор насиб бўлади. (Ҳадис мазмуни)
3) Ризқдаги танглик кетиб, фақирлик ва муҳтожликдан доимий нажот топилади.
4) Ота-онага қиёмат кунида шундай бир тож кийдириладики, унинг нури қуёшдан зиёда бўлади.
5) Қуръони каримни ёдлашлик баракотидан залолат ва бузуқ ақийдалардан омонда бўлади.
6) Қуръони каримни ёд олиниши сабабли ўтирганда-турганда бирон бир нарсани ўқийвериш сабабидан бутун ҳаёт ибодатга айланиб кетади.
7) Қуръони каримнинг баракотидан ҳофизи Қуръон беҳуда ўйин-кулгидан жуда узоқ бўлади.
8) Ҳофизи Қуръон шафоатидан хонадонидан ўн пуштига нажот берилади (Башартики, улар мусулмон бўлсалар).
9) Ҳофизи Қуръоннинг муҳофазаси учун Аллоҳ таоло тарафидан фаришталар муқаррар қилиб қўйилади.
10) Ҳофизи Қуръонга жаннатда шундай олиймақом бериладики, у бундан мамнун бўлади.
Фарзандларингизга Қуръони каримни албатта ёдлаттиринг. Ҳофизи Қуръон бола дунёвий таълимда ҳам осонлик ила тараққий топади.
Мавлоно Мушарраф Али Таҳановий
Абдулқайюм Комил таржимаси
Абдулқайюм Комил таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар