15:57 / 04.03.2020
2 844

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги қинғирлик узоққа бормади

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги қинғирлик узоққа бормади
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими томонидан тумандаги тош майдалаш ва ғишт ишлаб чиқариш объектларида электр энергиясидан фойдаланилишининг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилганда О.Д.Абдуллаев ва Р.У.Хусановлар томонидан электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, мажбурий ижро бюроси ва таъминотчи корхона вакилларининг иштирокисиз ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагич ускунаси ўрнатиб олиб, Бюронинг белгиланган намунадаги пломбалари қўйилмаган ҳисоблагич орқали рухсатсиз электр энергиясидан фойдаланиб келиши оқибатида, Олтиариқ туман электр таъминоти корхонасига 23.373,5 минг сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Ўтказилган терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида туман электр таъминоти корхонасига 23.373,5 минг сўм миқдорида етказилган зарар тўлиқ қопланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 1852-моддаси 6-қисмида биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолатда етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли МИБ Олтиариқ туман бўлими томонидан О.Д.Абдуллаев ва Р.У.Хусановларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги қинғирлик узоққа бормади