
Фото: iStock
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан республика прокуратураси ҳамда ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Мўйноқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори Ш.Б. хизмат мавқеидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан тери-таносил касалликлари диспансерида меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текшириш натижасида аниқланган хато ва камчиликларни расмийлаштирмаслик ҳамда диспансер мансабдор шахсларига нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига ҳисобчи Б.Қ.дан 2,5 млн сўм пора талаб қилиб, шундан, 2 млн сўмни олган вақтида жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар