18:56 / 04.03.2020
3 801

Бугун аёл ҳокимлар куни экан — Наманганда ҳам аёл ҳоким сайланди

Бугун аёл ҳокимлар куни экан — Наманганда ҳам аёл ҳоким сайланди
Бугун, 4 март куни халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров ва Ўзбекистон Республикаси президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилиб Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев ўз лавозимидан озод этилган.

Илгари Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Зулайҳо Маҳкамова 1968 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1989 йили Наманган давлат педагогика институти ва кейинчалик Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи-педагог.

- "Шундай қилиб, Ўзбекистонда аёл ҳокимлар сони жами 5 нафарга етди. Тушунишимизча, тенденциялар шуни кўрсатяптики, тез орада ҳар бир ҳудудда бир нафардан аёл ҳоким тайинланади ва уларнинг сони жами 14 нафарга етказилади", - деб ёзади @xushnudbek канали.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун аёл ҳокимлар куни экан — Наманганда ҳам аёл ҳоким сайланди