
Интернет ижтимоий тармоғининг “MILITSIYA UZB” каналида эълон қилинган “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида участковой бир аёл билан қўлга тушиб қолди” сарлавҳали видеоролик юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Мазкур видеороликда Касби туман марказида жойлашган гўзаллик салонида фуқаролар ва ИИБ ходими А.Умидов ўртасида 2018 йил 08 ноябрь кунидаги бўлиб ўтган тортишув акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил декабрь ойида тегишли соҳа хизмати масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори, лавозимида ишлаган майор Умидов Аҳрор Муродуллаевичга “Эгаллаб турган лавозимидан озод этиш” жазоси қўлланилиб, у кам ҳажмли лавозимга ўтказилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар