11:27 / 05.03.2020
5 223

Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий кўринишдаги полигонлар 10талиги (фото)

Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий кўринишдаги полигонлар 10талиги (фото)
Фото: Марказий ҳарбий округ
Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий кўринишга эга бўлган дала ўқув майдонлари рейтингни тузилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Унга кўра, ҳудуди ва замон талабларига мослиги, авиация ҳамда артиллерия қуролларидан ўт очиш имкониятидан келиб чиқиб, Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги “Каттақўрғон” полигони биринчиликда эканлигини эътироф этиш лозим.

Кейинги ўринда Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ полигонидир. Бу ерда ўтган йилни ўзида АҚШ, Франция, Буюк Британия Ҳиндистон, Россия, Туркия Покистон ҳамда Хитой қуролли кучлари вакиллари билан 16 маротаба ҳарбий ҳамкорлик доирасида тактик ва махсус ўқувлар, тренинглар ўтказилди. 2019 йилда эса илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилган “Арми-2019” халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди.

3-ўринда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли “Бухоро” умумқўшин дала ўқув майдони туради. Ушбу полигон кучишлатар бўлинмалар билан ҳамкорликда ўқув машқлар ўтказилиши учун жуда қулай ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили анъанавий тарзда мутахассисликлар бўйича мусобақалар ташкил этилади. Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг ягона “Нукус” полигони 4-ўринни эгаллади.

5-ўринда эса Шарқий ҳарбий округдаги “Шўрсуз” ва “Ғурумсарой” дала ўқув майдони қулай жойлашуви ҳамда парашютдан сакраш машқларини кўп ўтказилиши билан ажратилиб туради. “Ғурумсарой” полигонида 2019 йилда дунё стандартларига тўла-тўкис жавоб берадиган 20,7 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Қашқадарё вилоятида жойлашган “Муборак” ва “Нуристон”дала ўқув майдонлари 6- ва 7-ўринларни банд этди. "Термиз" полигони эса 8-ўринга муносиб деб топилди.

Тошкент ҳарбий округидаги "Чирчиқ" полигони ҳарбий парадлар ўтказилиши билан алоҳида ажралиб туради. Шу билан бирга, 3 та олий ҳарбий билим юрти курсантлари, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Чирчиқ гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда Куч тузилмаларнинг бўлинмаларини ҳарбий амалий тайёргарлик билан шуғулланиши учун хизмат қилмоқда.

Қуролли Кучлар бўйича энг ихчам ҳамда ҳарбий амалий машғулотлар олиб боришда ўқув жойларини кенг қамровлиги жиҳатидан Самарқанд гарнизонидаги “Сазаган” полигони ушбу рейтинг ўнталигидан жой олади. Мазкур дала ўқув майдонини расман очилиш маросими жорий йилнинг 14 март кунига режалаштирилган.

Каттақўрғон полигони (1-ўрин)

"Фориш" полигонини тунги кўриниши (2-ўрин)

"Бухоро" полигонида АК-74 автоматидан ўқ отиш машқи (3-ўрин)

"Нукус" полигони (4-ўрин)

"Шўрсув" дала ўқув майдони (5-ўрин)

"Муборак" полигонидаги ҳарбий техникалар каллонаси (6-ўрин)

"Нуристон" дала ўқув майдони (7-ўрин)

"Термиз" дала ўқув майдони (8-ўрин)

"Чирчиқ" полигонидаги ҳарбий парад (9-ўрин)




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий кўринишдаги полигонлар 10талиги (фото)