13:47 / 05.03.2020
3 388

Фарғонада меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини олиб қочди

Фарғонада меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини олиб қочди
Жорий йилнинг 1 март куни тахминан соат 13:30ларда, фуқаро 26 ёшли Э.Р. Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасидаги уйларнинг бирига меҳмон сифатида келган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у уй эгаси, 28 ёшли А.А.нинг бошқа хонага кирганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли автомашина калитини яширин равишда олиб, ушбу калит ёрдамида ҳовлида турган автомашинани олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида тахминан соат 23:45ларда Фарғона шаҳар “Нефтчилар” ўйингоҳи олдида Э.Р. “Спарк” русумли автомашинани бошқариб кетаётганлиги аниқланиб, тўсиб ушланган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Э.Р. автомашинанинг 4 дона қуйма дискаси ва шиналарини фуқаро 26 ёшли А.О.га жами 120 АҚШ доллари ҳамда 480 минг сўмга сотиб, автомашинага эски турдаги шиналар ўрнатганлиги аниқланиб, сотиб юборилган 4 дона диска ва шиналар А.О.дан ашъёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида Э.Р. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва ўрнатилган тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини олиб қочди