
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруқларига асосан қарздор “Чорбоғ” ГЭС қурилиш унитар корхонаси ҳисобидан жами 31 нафар ишчи-ходимлар фойдасига 150.509,5 минг сўм иш ҳақи қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Бўстонлиқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан мазкур ҳужжатлар ижрога қабул қилиниб, нусхаси иш бўйича тарафларга юборилган.
Бироқ, корхона белгиланган муддатларда қарздорликни ихтиёрий равишда ундириш чораларини кўрмади. Шунда, МИБ Бўстонлиқ туман бўлими ходимлари мажбурий ижро ҳаракатларини олиб боришга киришди ва “Чорбоғ” ГЭС қурилиш УК ҳисобидан ундирувчи 31 нафар ишчи-ходимлар фойдасига 150 млн. 509 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар