12:09 / 06.03.2020
2 560

«МАЗ» Ўзбекистонга автобуслар етказиб бериши мумкин

«МАЗ» Ўзбекистонга автобуслар етказиб бериши мумкин
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Транспорт вазирлигида Беларусь Республикасининг «Минск автомобиль заводи» ОАЖ вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Транспорт вазири ўринбосари в.б Д.Деҳқоновнинг «МАЗ» ОАЖ бош директори ўринбосари С.Шуляк билан учрашувида корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган турли моделдаги автобусларни Ўзбекистон бозорига етказиб бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

«МАЗ» ОАЖ бош директори ўринбосари Сергей Шуляк Ўзбекистон билан йўловчи ташиш соҳасини ривожлантириш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бунда компания имтиёзли молиялаштириш ва хизмат кўрсатишнинг тўлиқ цикли (молиялаштириш, маҳсулотларни етказиб бериш ва сервис хизматлари кўрсатиш) йўналишида ишлашга тайёрлигини билдирди.

- Компания Ўзбекистон бозорига турли ҳажмдаги ва модификациядаги автобуслар, электробуслар ҳамда аэропортлар учун перон автобусларни етказиб беришга ва бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор, - деди Сергей Шуляк.

Транспорт вазири ўринбосари в.б Д.Деҳқонов автотранспортда йўловчи ташиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда мавжуд автобус паркини янгилаш ўта муҳим масала эканлигини қайд этиб ўтди. Бошқа тармоқлардан фарқли равишда бугунги кунда автотранспорт соҳасида хусусий секторнинг улуши 80 фоизни ташкил этади. Вилоятларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатаётган корхоналарда эса ўрта сиғимли автобуслар харид қилиш бўйича талаб юқори.

Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда томонлар йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларни «МАЗ» корхонасининг маҳсулотлари билан яқиндан таништириш бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «МАЗ» Ўзбекистонга автобуслар етказиб бериши мумкин