09:50 / 06.03.2020
3 318

Самарқандда ҳам ҳокимликка аёл киши тайинланди

Самарқандда ҳам ҳокимликка аёл киши тайинланди
Фото: Самарқандда ҳам ҳокимлиги
Шу кунга қадар Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Музаффар Козимович Ҳошимов ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Гавҳар Зойировна Алимова номзоди Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Гавҳар Алимова Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Жомбой туманидаги 16-мактаб йўриқчилигидан бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси мутахассиси, аввалги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

2018 йилдан 2020 йилгача Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, яқиндан бошлаб эса Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистонда амалдаги аёл ҳокимлар сони олти нафарга етди.

Бунгача Наманган вилояти Тўрақўрғон туманига Зулайҳо Маҳкамова, Сирдарё вилояти Боёвут туманига Дилфуза Уралова, Бухоро вилояти Олот туманига Наргиза Неъматова, Андижон вилояти Бўстон туманига Садбархон Мамитова, Қашқадарё вилояти Қарши туманига Мақсуда Мустафоева ҳоким этиб тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ҳам ҳокимликка аёл киши тайинланди