
"Навбаҳор"нинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олди.
Голбан юртимизда истиқомат қилаётганига бу йил 5 йил тўлди ва Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича барча ҳужжатларни тайёрлаган. Яқин кунларда у Ўзбекистон паспортини олади.
Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Игорь Голбаннинг имкониятларини яхши билишини ва агар фуқароликни олса, терма жамоага чақириб синаб кўришини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан Ўзбекистондаги фаолияти давомида "Қўқон-1912", "Навбаҳор", "Насаф" ва 2018 йилдан бошлаб яна "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.