21:53 / 06.03.2020
2 964

Вазирлик талабаларни ўқишдан четлатиш ҳолатлари кўпайганлигига изоҳ берди

Вазирлик талабаларни ўқишдан четлатиш ҳолатлари кўпайганлигига изоҳ берди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов талабаларнинг ўқишдан четлаштириш даражаси ошиб бораётганлиги ҳақида маълумот берди.

«2016 йилгача талабалар деярли курсдан курсга қолмаган. Бу кўрсаткич 0,3 – 0,4 фоиз атрофида бўлган. Бугунги кунда 2-3 фоизни кўрсатяпти.
Даража ўз-ўзидан ошиб бораверади, чунки сифатли кадрларга талаб кучаймоқда. Олий таълим тизими тўлиқ ислоҳ қилиниш жараёнида. Эътибор берсангиз, ОТМга қабул тизими енгиллаштирилмоқда. Олийгоҳни тугатиш эса мураккаблашиб бораверади. Битирувчилар сони камайиб кетаверади.
Асосан 1-2-босқич талабаларининг ўқишдан четлаштирилиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда
», – деди Холиқов 6 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг айтишича, олий таълимда кадрларни тайёрлашда иш берувчининг талабига катта эътибор берилади.
«Иш берувчига бугун дипломли талаба керакми ёки ҳар томонлама салоҳиятга эга малакали мутахассис керакми? Шу жиҳатларни чуқур ўрганишимиз керак. Фақат топшириқ берса бажарадиган эмас, муаммоли вазиятларда салоҳияти билан чиқиб кета оладиган кадрлар зарур», – дейди Бош бошқарма бошлиғи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазирлик талабаларни ўқишдан четлатиш ҳолатлари кўпайганлигига изоҳ берди