
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Термиз давлат университети бакалавр ҳамда магистратура талабаси бўлган Афғонистон давлати фуқаролигидаги бир гуруҳ ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув бошланишида, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжаев сўзга чиқиб, Афғонистон ёшлари ва бизнинг ёшларимизни Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк боболаримиз ва қўшничилик муносабатлари доимо бирлаштириб туришини ҳамда қўшни давлат ёшларига Ўзбекистонда илм олиш учун яратилган улкан шароитларнинг борлиги, уларга доимо ҳурматда бўлишимизни таъкидлади.
Тадбир давомида Афғонистонлик тенгдошларимиз ўзларининг қизиқишлари, ижоди тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.
- Бугун журналистика университети талабалари барча соҳада ўзига хос билимга эгалиги, чет тилларини яхши билиши, жаҳон ҳамда дунё адабиётидаги жуда кўп асарларни мутолаа қилганлиги билан менда ўзгача таассурот қолдирди, — дейди Шамс Содот Парисо Афғонистон фуқароси, Термиз давлат университети 1- босқич магистранти.
– Биз бу университетга ўқишга келган кунимизданоқ бизни ўзбек халқи ўзгача самимийлик, меҳмондўстлик билан кутиб олишди. Ёшларга билим олиши учун яратилган имкониятларнинг кенг жабҳага татбиқ этилгани бизни жуда хурсанд қилди. Мен бугун Ўзбекистон ёшлари билан ишлаб, улар билан билим олаётганимдан боғоятда хурсандман. Менинг ота-онам асли Ўзбекистонлик. Мен ўзбек тилини улардан ўрганганман. Ёшлигимда улар ўзининг ота-онаси, боболари тўғрисида айтиб берарди. Бу халқнинг меҳмондўстлигини эшитгандим, ўқишга келиб бунинг исботи бўлдим.
Талабаларимиз ўзларини қизиқтирган мавзуларда уларнинг фикри билан қизиқиб, фикр алмашишди ҳамда ўз ижодларидан турли шеър, қўшиқларни ижро этиб берди.
Муроджон РАҲМАТОВ
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар