08:58 / 08.03.2020
7 481

Паркент деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди (видео)

Паркент деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди (видео)
7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Паркент тумани деҳқон бозорида ёнғин чиқди.
Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар йўқ.

«Воқеа жойига кеча тунда вилоят ҳокими Рустам Холматов борди ва ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди», дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Айни пайтда ёнғин тўла ўчирилган, ҳудудда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИББ, туман ҳокимлиги мутасаддилари бўлиб туришибди. Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Паркент деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди (видео)