07:00 / 10.03.2020
2 942

Тежамкормисиз?

Тежамкормисиз?
Шахсда тежамкорлик хусусиятини аниқлаш учун саволларни диққатингизга ҳавола этамиз. Ушбу саволлар туфайли ўзингизни пул ишлатишдаги уқувингиз қай даражада эканлигини билиб олсасиз.

1. Ҳамёнингизда қанча пул борлигини ҳар доим билиб юрасизми?
2. Туғилган кун ҳамда байрамларда бировга совға қилиш ва бировдан совға олиш киши учун аҳамиятсиз деб ҳисоблайсизми?
3. Арзон кийимлар дўконидан кийим сотиб олишни ёқтирасизми?
4. Театрда энг арзон билет олиш тўғри деб ўйлайсизми?
5. Ҳар ойда энг камида 1000 сўм пулни тежаб қола оласизми?
6. Лотореяда катта микдордаги пул ютуғи чиқса, иш жойини ташлаб кетармидингиз?
7. Фақат қимматбаҳо ва юқори сифатли буюм сотиб олиш тўғрими?
8. Бировга ҳеч бир сабабсиз, ситқидилдан совға бера оласизми?
9. Кредитга буюм олиш мақсадга мувофиқми?
10. Эртанги кун учун пул жамғармай, ҳозирча яхши яшасак бас, деб ўйлайсизми?

Ҳар бир саволга “ҳа” деган жавоб учун 10 балл, “йўқ” деган жавоб учун эса 0 баллдан қўйиб борасиз. 1-5 саволлар учун баллар йиғиндиси сизнинг тежамкор ёки хасислигингизни кўрсатади (А-гуруҳ).
6-10 саволлар учун баллар йиғиндиси эса сиз сахий ёки исрофгар эканлигингиздан дарак беради (Б-гуруҳ).
Агар ҳар иккала гуруҳдаги баллар йиғиндиси ўзаро тенг бўлса, демак сиз тежамкор, ҳам сахий одам экансиз.

Мабодо, баллар йиғиндиси ҳар хил бўлса, каттасидан кичигини айириш керак. Масалан, А гуруҳида 40, Б гуруҳида 20 балл жамғарган бўлсангиз, демак А гуруҳи Б гуруҳидан 20 баллга кўп экан. Ана энди жавобларни кўриб чиқинг:

А гуруҳ Б гуруҳдан 10-20 баллга кўп бўлса: пулни оқилона сарфлайдиган тежамкор одамсиз, назари паст эмассиз, аммо ўзингизни моддий жиҳатдан таъминланган, деб ҳис қилишни ёқтирасиз.
30-40 баллдан ортиқ бўлса: сахий эмассиз, бирон нимага эга бўлишингизни ўзиёқ сизни жуда қувонтиради. Мабодо кўпроқ пул сарфлашга мажбур бўлиб қолсангиз, астойдил куйиниб кетасиз.
50 баллдан кўп бўлса:хасис, қурумсоқ одамсиз. Пул тежашга бўлган интилишингизни қариган чоғим учун йиғяпман, деган баҳонангиз ҳам сизни оқлай олмайди.

Б гуруҳ А гуруҳдан 10-20 баллга кўп бўлса: мурувватли сахий одамсиз. Пулга ружу қўймайсиз, лекин уни беҳудага совурмайсиз ҳам.
30-40 баллдан кўп бўлса: пулингиз кўп бўлса, уни нимага сарфлашни яхши биласиз. Бирон нарса сотиб олишни жуда ёқтирасиз. Эртанинг ғамини чекмай, шу бугун яхши яшашни ўйлайсиз.
50 баллдан ортиқ бўлса: пул ишлатишни билмайсиз. Уни беҳудага совурасиз. Тезроқ бирон киши билан маслаҳатлашиб, пулни ишлатиш кераклигини ўрганиб олинг. Акс ҳолда пул ташвишидан бошингиз чиқмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тежамкормисиз?