10:15 / 09.03.2020
3 373

Актёр Бобур Йўлдошев: Болаларни кино эмас, ота-онаси тарбиялаши керак

Актёр Бобур Йўлдошев: Болаларни кино эмас, ота-онаси тарбиялаши керак
Фото: Instagram / @boburyuldash
Режиссёр олаётган картинаси қандай тарбия бериши ҳақида эмас, балки кино яхши чиқиши ҳақида ўйлаши керак. Бу ҳақда актёр Бобур Йўлдошев айтиб ўтди. Унинг фикрлари Telegram’даги @platformauzb каналида эълон қилинган.

Актёрнинг алоҳида таъкидлашича, у фарзандларининг тарбиясини «режиссёрларга ташлаб қўймайди», у ўз фарзандларини ўзи тарбиялайди. Бобур Йўлдошевнинг фикрича, жаҳон тан олган режиссёрлар ҳам ўз фильмларини олиш вақтида «бу фильм болаларга қандай тарбия бераркин», деб ўйлаб ўтирмайди.

Кино олаётган ҳар бир санъаткор: «Бу фильм болаларга қандай тарбиявий маъно беради?», деб ўйлаши керак эмас, менимча. Санъаткор кино яратиши керак, болаларни эса ота-онаси тарбиялаши керак. Мисол учун, мен ўз фарзандларимни ўзим тарбиялайман, уларнинг тарбиясини режиссёрларга ташлаб қўймайман. Кино олаётган одам, авваламбор, кино яхши чиқишини ўйлаши керак, деб ўйлайман.

Кўраётган замонавий киноларимизни, дунёда «Оскар» олган фильмларнинг ҳар бирини қаранг — айтинг-чи, мана шу кинолар қанақа тарбиявий маъно, тарбиявий нарса олиб киряпти? Кўрган бўлсангиз керак. Бу киноларни бизнинг телевидениеда қўйишмайди, «чунки болаларимиз ёмон бўлиб кетади», лекин бутун дунё кўряпти. Ва, менимча, Скорсезе ҳам, «Оскар»да ғолиб чиққан кореялик режиссёр ҳам фильм олаётганида ҳеч қанақа тарбиявий маъноларни ўйламаган. Бизникилар эса, нимагадир...

Охирги марта кўрган нарсам — Аюб Шаҳобиддиновнинг «Кечиккан ҳаёт» фильмини танқид қилишаётган эди. Ўша кўрсатувда бир аёл: «Нега бу фильмда Дилноза Кубаева сигарет чекяпти?», деб савол беряпти. Чунки бу бадиий ечим, бусиз бўлмайди. «Бу ҳолат болаларга қандай тарбия беради?», дейди.

Яхши кино дидни тарбиялайди. Менимча, болаларни ота-онаси тарбиялаши керак, кино эмас
, - дейди Бобур Йўлдошев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Актёр Бобур Йўлдошев: Болаларни кино эмас, ота-онаси тарбиялаши керак