11:05 / 09.03.2020
3 056

Компьютер ва смартфонлар мияни «ахлатхона»га айлантириш сабаби маълум бўлди

Компьютер ва смартфонлар мияни «ахлатхона»га айлантириш сабаби маълум бўлди
Фото: «Russkievesti.ru»
Компьютер ва смартфонлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш мияни ҳолдан тойдириб, деменция ва депрессия ривожланишига сабаб бўлади, дея хабар берди «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.
«Окумура» хотира клиникаси директори, нейрохирург Аюми Окумуранинг сўзларига кўра, охирги пайтларда хотираси пасайган одамлар сони кўпайган.

Ачинарлиси, бундай ташхис фақат кексаларга қўйилмаяпти. 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган инсонлар хавф остида. Айнан улар компьютер ва смартфонлардан кўп фойдаланишади, миясини турли маълумотларга тўлдириб ташлайди.
«Киритилаётган ахборотлар сони кўпайиб кетганда мия уларни қайта ишлашга улгурмайди ва ахлатхонага айланади», — деб изоҳлайди Окумура.

Бунинг олдини олиш учун шифокорлар мияни албатта дам олдиришни, турли матохлардан фойдаланиш вақтини чеклашни, шунингдек, тўйиб ухлашни маслаҳат беради. Кундузги тушлик пайтида 15 дақиқа мизғиб олиш ҳам фойдали.

Бундан ташқари, мутахассислар овқатланаётган вақтда гаджетларни ишлатмасликни тавсия этишади.

Маълумотларга кўра, замонавий гаджетлардан фойдаланиш мушаклар гипотрофияси, узоқни яхши кўролмаслик, қуруқ кўз муаммоларини келтириб чиқаради. Бироқ мобиль телефон ва планшетлар онкологик касалликларга сабаб бўлиши исботланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Компьютер ва смартфонлар мияни «ахлатхона»га айлантириш сабаби маълум бўлди