
Фото: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Шаҳрисабз ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги ва Шаҳрисабз тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг Ҳазора қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Б. томонидан Танхоз дарёсининг Қорамур қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 22 дона Ўзбекистон гулбалиғи ноқонуний равишда овлангани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ашёвий далил сифатида фуқаро Ж.Б.дан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 22 дона гулбалиқ (форель) ва 2 дона қармоқ воқеа жойида олинган ҳамда баённома расмийлаштирилган. Фуқародан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган. Табиатга етказилган зарар 73,5 миллион сўмга баҳоланган.

Фото: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Мазкур шахс тегишли рухсати бўлмай туриб овланиши тақиқланган ноёб балиқ турини овлагани учун жавобгарликка тортилди ва табиатга етказилган зарар ундириладиган бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар