date
views 3 656

Ангренда дарёга тушиб кетган отлар қутқарилди (фото)

Ангренда дарёга тушиб кетган отлар қутқарилди (фото)
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Ангрен» навбатчилик масканига 9 март куни Ангрен шаҳар «Жигаристон» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Фуқаро ўзига қарашли бўлган бир жуфт отлари йўқолиб қолиб, Ангрен дарёси ичидан топилганлиги, аммо уларни чиқариб олишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли бошқарма томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
Мурожаат юзасидан «Ангрен» навбатчилик масканидан М.Акбаров бошчилигида 3 нафар қутқарувчи, Ангрен шаҳар ветеринария хизмати ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қисқа вақт мобайнида қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида отни дарёдан олиб чиқиб, фуқаронинг мулки бўлган жониворнинг ҳаётини сақлаб қолди, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда дарёга тушиб кетган отлар қутқарилди (фото)