23:06 / 10.03.2020
4 150

Маҳалла вазири Раҳмат Маматов: Бундан кейин ҳоким ер ажратишда маҳалла билан келишиши керак

Маҳалла вазири Раҳмат Маматов: Бундан кейин ҳоким ер ажратишда маҳалла билан келишиши керак
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Маҳаллалар ҳудудидаги қурилиш ишлари учун ер ажратишда ўша ҳудуд аҳолисининг розилиги олиниши лозим, ҳокимлар ер ажратиш учун қарор чиқариш жараёнида маҳалла билан келишиши керак. Бу ҳақда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов журналистлар билан очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

«Бу тартиб аввалдан бўлса-да, лекин риоя қилинмас эди. Архитектура бўлими ва кадастр хизмати ходими бориб, қарор чиқариб қўярди. Бундан кейин ер ажратишда қарор чиққунга қадар маҳалланинг розилиги керак бўлади. Чунки маҳаллада фуқароларнинг хоҳиш ва истаклари бор, маҳалла раисини улар сайлаган», — деди вазир Маматов.

Вазир ўз фикрини давом эттираркан, яқинда Тошкент шаҳрининг «Юнус Ражабий» маҳалласидаги шов-шувли ҳолатга ҳам тўхталиб ўтди. «Маҳалланинг раиси ҳам, профилактика инспектори ҳам дарахтзор ўрнидаги қурилишга кескин ‘йўқ’ деган. Аммо суд қурувчининг фойдасига қарор чиқарган», — дея қўшимча қилди маҳалла вазири.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил февраль ойидаги фармонига мувофиқ, бундан буён маҳаллалардаги қурилиш ишлари билан маҳалла раисининг ўринбосари — тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи шуғулланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳалла вазири Раҳмат Маматов: Бундан кейин ҳоким ер ажратишда маҳалла билан келишиши керак