date
views 4 468

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бир йирик тадбир қолдирилди

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бир йирик тадбир қолдирилди
12–16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб Covid-19 коронавирус хавфи туфайли кечиктирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди.

Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда.

Хабарда “Зиёрат туризми ҳафталиги” қайси санага кўчирилгани маълум қилинмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бир йирик тадбир қолдирилди