17:53 / 15.03.2020
3 208

Коронавирус бўйича барча саволларга 1003 рақами орқали жавоб олиш мумкин

Коронавирус бўйича барча саволларга 1003 рақами орқали жавоб олиш мумкин
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ саволларга жавоб олиш учун тезкор рақам жорий этилди. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ташкил этилган брифингда жавоб берилди.

Call-марказ ходимлари фуқароларга тегишли маслаҳат ва саволларига жавоблар бериб боришади. Шу билан бирга ўзида коронавирус аломатлари борлигини ҳис қилган фуқароларга тегишли кўрсатма берилади.

Бундай ҳолатда ўзини нохуш ҳис қилган шахслар ўз уйида қолиши ва 1003 рақамига қўнғироқ қилиши сўралмоқда. Яъни, ўзи касалхонага борган тақдирда йўл-йўлакай бошқалар билан алоқага бориш ва касалликни юқтириш мумкин.

Ёрдам сўраб 1003 рақамига қўнғироқ қилган шахснинг олдига тиббиёт ходимлари етиб боришади ва тегишли муолажаларни амалга оширади. Лозим бўлган тақдирда тиббиёт транспорти билан касалхонага олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Арипов халқимиздан ваҳимага тушмасликни сўради ва давлат томонидан керакли барча озиқ-овқат ҳамда тиббиёт захиралари ғамлаб қўйилганини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус бўйича барча саволларга 1003 рақами орқали жавоб олиш мумкин