22:24 / 15.03.2020
3 954

Абдулла Арипов: «Бунақа ҳолатда ҳазил кетмайди»

Абдулла Арипов: «Бунақа ҳолатда ҳазил кетмайди»
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ОАВни коронавирус тарқалиши бўйича асоссиз хабарлар тарқатмаслик хусусида огоҳлантирди. Ҳукумат раҳбари зарурат туғилган тақдирда эфирга чиқишни тақиқлашдан тортиб, интернетни ўчиришгача қатъий чоралар кўрилиши мумкинлигини маълум қилди.

«Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ. Ҳар куни саволларга жавоблар берилади, матбуот анжуманлари ўтказилади.
Ҳозир республика бўйича фавқулодда ҳолатга ўхшаш ҳолат эълон қилиняпти.

Лекин огоҳлантираман, бирор ОАВ ўзбилармонлик билан чақирувлар, одамларга ваҳима солиш мақсадида маълумот тарқатса, ўзича ҳазил қилмоқчи эдим деб, кейин йиғлаб ўтирадиганлар бор, шундайлар жиноий жавобгарликка тортилади. Қонунда етарли моддалар бор.

Аниқлаб, топиб, ушлаб, қулоғидан тортиб офтобга олиб чиқишнинг муаммоси йўқ. Мажбур қилманглар техник чоралар кўришга.
Керак бўлса умуман эфирга чиқмайдиганам қилиб қўямиз. Интернет тармоғиданам, бошқа тармоқданам ўчиришимиз мумкин. Техник воситаларимиз етарли», деди бош вазир.

Бош вазир автомобиллар нархни оширилганига қарши намойиш ўтказишга чақирган шахснинг хатти-ҳаракатларига изоҳ берди. Шунингдек, ОАВ вакилларига ҳам хабар тарқатишда ҳазиллашиш керак эмаслигини уқтирди.

«Кеча битта мўминтой автомобиль нархлари бўйича дарров одамларга ваҳима солиб, ҳаммани соат 12 яримда йиғилишга чақирган экан.
Мана, кечаси билан ўтириб, тавба қилдим, деб, бошқа қилдим, деб, «Ҳазиллашгандим», деб ўтирибди…

Сенга ҳазиллашишга чиқариб қўйибдими қонунларни? Ҳозир энди қонун олдида жавоб беради у.
Бошқаларни қўрқитиш билан, бошқаларга қўрқув солиш билан ҳар хил маълумотни тарқатмоқчи бўлаётганлар, қўлинглардаги бу оммавий ахборот воситаси қандай кучга эга эканлигини билган билади, билмаган билмайди.

Шу билан бирга, буни ишлатишнинг жуда катта, оғир масъулияти бор. Кўтарган одам қилиши керак. Бунақа ҳолатда ҳазил кетмайди», деди ҳукумат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Арипов: «Бунақа ҳолатда ҳазил кетмайди»