23:20 / 15.03.2020
3 008

Давлат солиқ қўмитаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олди

Давлат солиқ қўмитаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олди
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳукумати карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилишини маълум қилганди.

Карантин даврида осойишталикни таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун ҳар бир туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, вилоят солиқ бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппаратида нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди”, дейилади хабарда.

Аниқланган нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳақида зудлик билан Давлат солиқ қўмитаси раисига ахборот берилади. Уларнинг ҳар бири бўйича профилактик тадбирлар ўтказилади.

Агарда сиз озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилишига дуч келсангиз ДСҚнинг (71) 244-98-98 “ишонч телефони” ёки қисқа 1198 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳукумати карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни «Париж-Тошкент» рейси орқали учиб келган ўзбекистонлик йўловчида коронавирус аниқлангани хабар қилинди. Маълум қилинишича, у 11 март куни учиб келган бўлиб, аэропортда ўтказилган бирламчи текширувда беморда касалликнинг ҳеч қандай аломати аниқланмаган. Кейинчалик, дастлабки симптомлар пайдо бўлгач, беморнинг ўзи 14 март оқшомида Вирусология институти лабораториясига мурожаат қилиб, қон таҳлиллари топширган. Шундан сўнг зудлик билан карантинга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат солиқ қўмитаси озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олди