06:45 / 16.03.2020
5 628

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4 нафарга етди
Коронавирус инфекцияси билан касалланган ўзбекистонлик аёлнинг оила аъзоларидан олинган таҳлил натижаларига кўра, беморнинг ўғли ва қизида COVID-2019 инфекцияси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, 15 март, якшанба куни Францияда бўлиб қайтган ўзбекистонлик аёлда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, аёл билан мулоқотда бўлган барча оила аъзолари республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилганди. Ундан ташқари, шу рейсда келиб, Ўзбекистонда қолган йўловчиларнинг бари аниқланиб, умумий ҳисобда 150 киши изоляцияга олингани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 март, якшанба куни соат 05:15 да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан Тошкентга келган яна бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида маълум қилди.

«Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Назорат кучайтирилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4 нафарга етди