date
views 3 868

Андижонда ижарага олинган автомашиналар бошқаларга сотиб юборилди

Андижонда ижарага олинган автомашиналар бошқаларга сотиб юборилди
Фото: Тергов департаменти
2019 йилнинг сентябрь ойида 36 ёшли Б.Т., 33 ёшли О.Н. ва 32 ёшли А.Х. олдиндан жиноий тил бириктириб, 37 ёшли Ж.И.ни алдаб, унинг ишончига кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахслар унга тегишли Lasetti ва Nexia русумли автомашиналарни ойма-ой тўлаш шарти билан ижарага олишиб, Ж.И.нинг рухсатисиз автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ижарага олинган автомашиналар бошқаларга сотиб юборилди