
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори бўлган аёлнинг оила аъзоларидан яна икки нафарида вирус аниқланди - унинг турмуш ўртоғига ва набирасига коронавирус юққан.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна икки кишида вирус аниқлангани ҳақида хабар қилди.
«Маълумки, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди. Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 6 нафарга етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар