12:53 / 16.03.2020
6 721

Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида хабар берилди
Вирусология илмий текшириш институти директори коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор клиникамизда ётқизилган. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стантдартлар асосида даволанмоқда. Беморлар шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган. Умумий аҳволи доимий кузатувга олинган. Айни пайтда беморларимизнинг аҳволи қониқарли, – дейди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. Шу боис аҳолидан ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида хабар берилди