08:55 / 17.03.2020
3 806

Самарқандда йирик ЙТҲ, қурбонлар бор

Самарқандда йирик ЙТҲ, қурбонлар бор
Фото: Тергов департаменти
2020 йилнинг 16 март куни соат 21:40да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 105-километрида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиқни бузиб ўтиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли микроавтобус билан тўқнашув содир этган, натижада шу йўналишда ҳаракатланган “ВАЗ 2106” ва Nexia-2 русумли автомашиналар шикастланган, ушбу автомашина ҳайдовчилари жабр кўрмаган.

ЙТҲ натижасида “Газель” русумли микроавтобуснинг ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган, микроавтобусда бўлган 9 нафар йўловчи ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси турли хил даражада тан жароҳат олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.
Билдирилишича, текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда йирик ЙТҲ, қурбонлар бор

Жамият янгиликлари