14:10 / 18.03.2020
3 594

Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланиши керак?

Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланиши керак?
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясидан қандай сақланиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар берди «Darakchi.uz».

«Коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича ҳомиладорлар учун алоҳида кўрсатмалар мавжуд эмас. Касаллик ҳаво томчи йўли ва мулоқот орқали юқиш эҳтимоли кучли бўлгани сабабли, ҳомиладор аёллар ҳам барча профилактика чораларига ва карантин талабларига амал қилишлари талаб этилади.

Ҳозирда алоҳида тоифаларни даволаш усуллари ҳам мавжуд эмас. Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қандай тоифага мансуб бўлишидан, ирқидан, миллатидан қатъи назар коронавирус инфекциясига чалинган шахсларни даволаш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиққан. Айнан шу даволаш баённомалари асосида Ўзбекистонда ҳам даволаш чора-тадбирлари қўлланилади».

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 13 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланиши керак?