
Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, соғайиб кетган кишиларда бу касалликка қайта чалиниш ҳолати ҳали кузатилмади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовга асосланиб, Kun.uz нашри хабар берди.
«Лекин ундан тузалган кишининг ўпкасида касаллик асорати барибир қолади.
Яъни, пневмония бўлган кишининг ўпкасида бириктирувчи тўқималар ривожланиши ҳисобига унда нафас етишмовчилиги кузатилади. Уларни тузатиш анча вақтни талаб қилади.
Айтганимдек, вирусдан тузалиб ва уни яна қайта юқтириш ҳолати ҳали кузатилмаган», деди агентлик директори.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг асосий тўртта белгиси қуйидагилардир:
– Иситма
– Йўтал, аниқроғи қуруқ йўтал
– Нафас олишнинг қийинлашиши. Бу – айнан коронавирусга хос.
– Хорижга чиқиб келганлик ёки хорижда бўлиб қайтган одамлар билан алоқада бўлганлик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар