date
views 4 523

Тошкентлик аёлнинг 2 та машинасини қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчилар ушланди

Тошкентлик аёлнинг 2 та машинасини қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчилар ушланди
Шу йилнинг 8 март куни тахминан соат 5.30 да Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли «Mercedes-Benz GLS300» ва «BMW X5» русумли автомобилларнинг қасддан ёқиб юборилгани хабар қилинганди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми «в» банди билан жиноий иш қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар аниқланиб, қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентлик аёлнинг 2 та машинасини қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчилар ушланди