20:55 / 18.03.2020
3 559

Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги қатор соҳаларга «солиқ таътиллари» берилади

Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги қатор соҳаларга «солиқ таътиллари» берилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, махсус ишчи гуруҳ туризм, транспорт, фармацевтика ва енгил саноат каби соҳаларга солиқ таътиллари бериш, кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш, кечиктирилган ташқи қарздорлик учун жарима қўлламаслик тартибини жорий қилиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда президентнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаатида айтиб ўтилган.

«Ҳукумат қийин аҳволга тушиши мумкин бўлган соҳа ва тармоқларни, йирик корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириши зарур.

Бу жараёнда, аввало, молия ва хомашё бозорида беқарорлик юзага келишига йўл қўймаслик лозим.
Иккинчидан, молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш зарур.
Учинчидан, иқтисодиётимизнинг базавий ва ҳал қилувчи тармоқлари узлуксиз ишлашини сақлаб қолиш керак.

Бунинг учун ҳар бир тармоқ, корхона ва ҳудуд кесимида манзилли ва аниқ тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.
Тўртинчидан, марказдан ҳудудий бюджетларни ва аҳолимизни қўллаб-қувватлаш асосий вазифаларимиз бўлиши шарт», деган президент.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб бораётганини таъкидлаган.
«Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз», деган Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги қатор соҳаларга «солиқ таътиллари» берилади