22:53 / 18.03.2020
3 949

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус туфайли юзага келган ҳолат ҳақида гапирди.

Давлат раҳбари озиқ-овқат хавфсизлиги, касалликнинг тарқалиши олдини олиш борасидаги вазият назорат остида эканлигини маълум қилди.

«Прокурорлар юрсин бозорларда. Одамлар сезсин давлат назорати борлигини.
Бу нима деган гап, бошимизга кулфат тушган вақтда нархни кўтариш? Бугунги оғир кунларда инсофсизларча бозорларда нарх-навони кўтариб юбораётганларга қарата айтмоқчиман: буюрмайди! Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди
», деди президент.

Давлат раҳбари бу вазият ҳаммани жипслаштириши кераклиги, ваҳима кўтариш эмас, ҳолатни тўғри ва содда тилда тушунтириш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтди.

Йиғилишда коронавирус туфайли Ўзбекистон фуқаролари хорижда ишлаш имкониятларини ҳам йўқотганига эътибор қаратилган.

«Дунё давлатлари ёпилди. Очиғини айтиш керак, шу пайтгача хорижга иш излаб чиқиб кетаётган фуқароларимизни энди биров қабул қилмайди. Вазиятдан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлашимиз шарт. Шу мақсадда апрель, май ойларида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ажратиладиган маблағларни икки баробарга оширишни режалаштиряпмиз», деган президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!» — Президент