11:29 / 19.03.2020
3 380

Ангренда машина олиб қочган тўрт нафар шахс ЙТҲга учради

Ангренда машина олиб қочган тўрт нафар шахс ЙТҲга учради
2020 йилнинг 12 март куни соат 00:00да, 19 ёшли Б.У. жиноий шериклари, 17 ёшли Д.П., 16 ёшли А.А. ва 15 ёшли А.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасига келган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар қоровул 47 ёшли Х.И.га қараб туриш учун қолдириб кетилган, 50 ёшли Х.Ш.га тегишли Nexia русумли автомашинанинг калитини қоровулдан яширин равишда ўғирлаб автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Аммо, Ангрен шаҳар Бирлик кўчасида Б.У. бошқарувни йўқотиб, йўл чеккасида жойлашган деворга олиб бориб урган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда машина олиб қочган тўрт нафар шахс ЙТҲга учради