13:39 / 19.03.2020
2 609

Тошкентда стерилланганлиги номаълум бўлган ниқобларни пулламоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда стерилланганлиги номаълум бўлган ниқобларни пулламоқчи бўлганлар ушланди
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 март куни пойтахтимизда назорат тадбирлари ўтказилган.

Ушбу тадбирлар давомида 62 минг 785 дона, умумий қиймати 123 миллион 800 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган (аввал ишлатилган ёки стерилланганлиги номаълум бўлган) тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилгани аниқланди.

Айни кунларда Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархлари сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида мониторинг тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев мавжуд вазиятда нархни асоссиз оширганларни танқид қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда стерилланганлиги номаълум бўлган ниқобларни пулламоқчи бўлганлар ушланди