14:10 / 19.03.2020
4 800

Биржада уннинг нархи пасайди

Биржада уннинг нархи пасайди
18 март куни "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 210,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо кунига нисбатан 28,6 фоизга кўп.

Ун бозорида талаб даражаси нисбатан кўтарилганлиги боис сотувчи корхоналар биржа савдоларига жадвалларда белгиланган ҳажмларга қўшимча равишда 15 000 тонна ун маҳсулотларини қўйишни бошлашди.

18 март куни биржа савдоларига 7 890,0 тонна буғдой унининг 1-нави қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди. Савдоларда 42 та сотувчи корхоналар ва 1 416 та харидорлар эркин тарзда иштирок этишди.

Кеча ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, уннинг 1-нави бўйича биржада шаклланган нархи аввалги савдо кунига нисбатан 1,5 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2,5 млн сўмни ташкил этди. Уннинг минимал нархи Тошкент вилоятида – 2,4 млн сўм, максимал даражаси эса Сирдарё вилоятида – 2,6 млн сўм атрофида қайд этилди.

Биржанинг шакар бозорида жорий йилнинг бошидан буён ўрнатилган ўзгаришсиз ҳолат сақланмоқда. 18 мартда жами 2 000 тонна шакар биржа савдоларига қўйилди ва улардан 279,0 тоннаси, яъни 14 фоизи сотилди. Сотилган маҳсулотнинг умумий қиймати 1,4 млрд сўмни ташкил этди.

Таклиф даражаси юқори бўлганлиги сабабли шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан деярли ўзгармади ва бошланғич нарх даражасида қайд этилди. Хусусан, шакар бўйича шаклланган биржа котировкаси товарнинг бир тоннаси учун 5,3 млн сўмни, унинг бошланғич нархи эса 5,3 млн сўмни ташкил этди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар биржанинг пахта ёғи бозорида ҳам кузатилди. 18 март савдо натижаларига кўра 681,4 тонна пахта ёғи биржа савдоларига қўйилди ва улардан 203,5 тоннаси, яъни 30 фоизи сотилди. Пахта ёғининг ўртача нархи маҳсулотнинг бошланғич нархига нисбатан 0,5 фоизга, аввалги кунга нисбатан 0,2 фоизга ўсиб, бир тоннаси учун 9,2 млн сўмни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биржада уннинг нархи пасайди