20:55 / 19.03.2020
4 127

Тошкент вилоятида карантинга олинганлар шароити ҳақида маълумот берилди (видео)

Тошкент вилоятида карантинга олинганлар шароити ҳақида маълумот берилди (видео)
18 март куни Бўстонлиқ туманидаги «Сокол» оромгоҳига Россиядан Ўзбекистонга қайтган 528 нафар фуқаро тўлиқ текширувдан сўнг карантинга олинди.

Айни пайтда барча фуқаролардан коронавирус инфекциясини текшириш учун суртмалар олинган, касалликка гумон қилинганлар ҳозирча йўқ, дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, кардиолог ва хотин-қизлар учун акушер-гинеколог кўриги ҳам ташкил этилди. Юқори малакали инфекционист, эпидемиолог ҳамда дезинфекторлар сафарбар этилган.

Айни пайтда вилоятнинг «Чотқол», «Бўстон», «Энергетиклар» сиҳатгоҳида ҳам чет давлатлардан юртимизга қайтган фуқаролар белгиланган тартибда карантинда бўлиб туришибди.

Мобил алоқа хизматидан тўла фойдаланиши учун қўшимча равишда антенналар ҳам қўйилди. Спорт билан шуғулалниш учун майдонлар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида карантинга олинганлар шароити ҳақида маълумот берилди (видео)