19:18 / 20 марта 2020
1 179

СЭОА директори: «Касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти»

СЭОА директори: «Касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти»
Фото: uzreport.news
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг сўзларига кўра, ҳозирда эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда.
«Кўрилган чоралар натижасида шу пайтгача фақатгина карантинга олинган ва касалликда гумон қилинган фуқароларда ушбу касаллик аниқланди. Яъни, касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти. Шу орқали эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда», - деди Баҳром Алматов.

Бундан олдин, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмаслиги тўғрисида хабар берганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)