21:02 / 20.03.2020
3 321

Давлатларнинг бахтиёрлик бўйича рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида етакчи

Давлатларнинг бахтиёрлик бўйича рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида етакчи
БМТ бутун дунёда 20 март куни нишонланадиган Халқаро бахт кунида давлатларнинг бахтиёрлик бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, Ўзбекистон ушбу рейтингда 38-ўринни эгаллаб, МДҲ давлатлари ўртасида етакчи деб топилган.

Бу ҳақда World Happiness Report ҳисоботида маълум қилинган.

Рейтингда учинчи йил қаторасига Финляндия етакчилик қилмоқда. У энг бахтли давлат деб топилган. Юқори ўнталикдаги кейинги ўринларни Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Нидерландия, Швеция, Янги Зеландия, Австрия ва Люксембург эгаллаган.

Шунингдек, етакчи давлатлардан Буюк Британия 13-ўринни, Германия 17-ўринни, АҚШ 18-ўринни, Франция 23-ўринни, Россия 67-ўринни, Хитой 94-ўринни эгаллаган.

Эътиборлиси, Ўзбекистон рейтингнинг 38-ўрнидан жой олиб, МДҲ давлатлари орасида етакчи бўлди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 50-ўринни, Тожикистон 71-ўринни, Қирғизистон 74-ўринни ва Туркманистон 95-ўринни эгаллаган.

Энг бебахт давлатлар деб Ҳиндистон, Малави, Яман, Ботсвана, Танзания, Марказий Африка Республикаси, Руанда, Зимбабве, Жанубий Судан, Афғонистон топилган.

Рейтингга ҳаммаси бўлиб 153 та давлат киритилган бўлиб, мутахассислар улардаги аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот даражаси, умр кўриш давомийлиги, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватланиши, сахийлик, коррупция даражаси, фуқароларнинг муҳим қарорларни мустақил қабул қилишдаги эркинлиги ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олишади. Ушбу кўрсаткичлар 10 баллик шкала бўйича баҳоланиб, сўнгра ҳар бир давлат учун ўртача балл чиқарилади.

World Happiness Report (Бахтиёрлик тўғрисидаги ҳисобот) БМТнинг барқарор ривожланиш ечимларини излаш бўлими томонидан ҳар йил тузилиб келинади. Ушбу ҳисобот илк бор 2012 йилда эълон қилинган.

20 март бутун дунёда Халқаро бахт куни сифатида нишонланади. Ушбу кун БМТ Бош ассамблеясининг 2012 йил 28 июндаги резолюцияси билан таъсис этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлатларнинг бахтиёрлик бўйича рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида етакчи