23:47 / 21.03.2020
3 071

Ижтимоий тармоқлардан саломатликка зарар етказмай фойдаланиш бўйича 6 та маслаҳат

Ижтимоий тармоқлардан саломатликка зарар етказмай фойдаланиш бўйича 6 та маслаҳат
Фото: UPI
Америка психиатрлари ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровномага кўра, аксарият интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқлар саломатликка зарар етказади, деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг фақат 5 фоизи ижтимоий тармоқлар саломатликка ижобий тасир кўрсатади, деб ҳисоблайди. Яна 45 фоиз фойдаланувчи эса ижтимоий тармоқлар ҳам фойдали, ҳам зарарли деб жавоб берган.

«Лайфхакер» экспертларнинг ижтимоий тармоқлардан руҳий ва жисмоний саломатликка зарар етказмасдан фойдаланиш юзасидан тавсияларини келтирди.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш вақтини чекланг
Оила даврасида овқатланаётганингизда ёки фарзандларингиз билан вақт ўтказаётганингизда ижтимоий тармоқларда нима бўлаётгани билан қизиқманг.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлар сизнинг ишингизга, катта лойиҳаларни амалга оширишингизга ёки ҳамкасблар билан суҳбатлашишингизга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилинг. Ухлаётганда смартфонни ўзингиздан узоқроққа қўйинг.

Рақамли детокс ўрнатинг
Рақамли детоксикация — бу ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда танаффус қилиш.
Бир неча тадқиқотлар натижасида Facebook’дан беш кун ёки бир ҳафта дам олиш стресс даражасини пасайтириб, ҳаётдан қониқиш ҳиссини ошириши тасдиқланган.
Ижтимоий тармоқларга камроқ вақт сарфлашнинг яна бир йўли — уларни смартфондан ўчириб ташлаш. Бошида қийин бўлади, бора-бора кўникасиз.

Ўзингизни қандай ҳис этаётганингизга эътибор беринг
Ижтимоий тармоқлар ўзингизни қандай ҳис этишингизга таъсир ўтказишини текшириб кўришингиз мумкин. Бунинг учун севимли тармоғингизга сутканинг турли вақтида кириб кўринг. Масалан, кун мобайнида қисқа вақт ижтимоий тармоқларга мўралаш кайфиятингизни кўтариши мумкин. Бир марта киришда 45 дақиқа Facebook’да ўтириш эса чарчатади. Шунинг учун ижтимоий тармоқларга сарфлаётган вақтингизни назорат қилинг.

Агар дам олишда тушган расмларингиз билан мақтана олмасангиз, вақтинча ижтимоий тармоқларга кирмай туринг. Шунда танишларингизнинг чет элда ўтказаётган ҳордиқ суратларини кўриб, ўз ҳаётингиздан қониқмаслик ҳисси пайдо бўлмайди.

Ижтимоий тармоқлардан аниқ мақсад билан фойдаланинг
Агар ҳар куни эрталаб уйғонганингиздан Twitter’га киришни одат қилган бўлсангиз, аниқлаштириб олинг: Бу ишни сиз янгиликлардан бохабар бўлиш учун қиляпсизми ёки зерикарли ҳаётингиздан бироз узоқлашиш учунми?

Facebook’ка маълум бир танишингиз билан боғланиш учунгина киринг. Twitter’га янгиликларга эҳтиёж сезсангиз мўраланг. Ижтимоий тармоқларнинг ҳар бир тури маълум мақсад билан ишлатилиши керак.

Ижтимоий тармоқларда кимни ёки нимани кузатаётганингизни назорат қилинг
Ижтимоий тармоқларда саҳифа очганингиздан кейин кўплаб онлайн дўстлар орттирган бўлишингиз табиий. Шунингдек, кўплаб янгиликлар каналлари ёки бошқа ахборот манбаларига обуна бўлгансиз. Бу контентнинг бир қисми сизга ҳалигача қизиқ, қолгани эса лентангизни тўлдириб, асабингизни бузаётган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун сизга қизиқ бўлмаган гуруҳлардан чиқинг, ҳеч қачон гаплашмайдиган танишларингизни эса яхшиси дўстлар рўйхатидан ўчиринг.

Яқинда ўтказилган тадқиқот Facebook’даги дўстларининг постларини ўқийдиган интернет фойдаланувчилари ўз ҳаётини уларники билан солиштириб, бундан ҳасад ҳиссига дуч келишини кўрсатган.

Жонли мулоқотга кўпроқ вақт ажратинг
Амакиваччангиз ёки холаваччангизнинг ҳаётида юз бераётган воқеалардан бохабар бўлиш учун Facebook’дан фойдаланишингиз ёмон эмас. Бироқ агар уни ҳеч бўлмаса бир неча ойда бир марта уйига бориб кўришни унутмаётган бўлсангиз, албатта.

Интернет орқали ёзишмалар яхши, лекин суҳбатдошингиз билан юзма-юз ўтириб суҳбатлашишга нима ецин, тўғрими? Онлайн ёзишмалар жонли мулоқотга вақт қолдирмай қўймасин, шунга ишонч ҳосил қилинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижтимоий тармоқлардан саломатликка зарар етказмай фойдаланиш бўйича 6 та маслаҳат